1 майдан бошлаб Ўзбекистонда иссиқхоналар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларни газга улаш тақиқланди

Улашиш:

Ўзбекистонда 2023-йил 1-майдан бошлаб янги иссиқхона хўжаликлари ва цемент, ғишт ва оҳак ишлаб чиқарувчиларнинг табиий газ тармоқларига уланишига таъқиқ жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарорида маълум қилинган.

Бундан ташқари, жорий йил охиригача 1147 та иссиқхона ва 250 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар кўмир ёқилғисига ўтказилиши керак. Ҳокимлар, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Шерзод Ҳидоятов бу иш учун шахсан жавобгар бўладилар.

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссиясига тижорат банклари билан биргаликда кўмир ёқилғисига ўтказилаётган корхоналарга асбоб-ускуналар сотиб олиш учун кредит маблағларини ўз вақтида ажратилишини таъминлаш топширилган.

Шунингдек, комиссия зиммасига қўйидагилар юклатилган:


  • кўмир ёқилғисига ўтказилган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда кафолатланган рағбатлантириш чораларини кўриш;

  • кўмир ёқилғисига ўтказилган корхоналарда импорт қилинадиган кўмир маҳсулотлари ва тегишли ускуналарни олиб киришда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезда ҳал қилиш;

  • асосий экспорт бозорларида уларда етиштирилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида маҳаллий иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.

    Шу билан бирга, Транспорт вазирлиги 2023 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудида импорт қилинадиган кўмирни темир йўл орқали ташишда масофасидан қатъи назар, белгиланган тарифларга 50 фоизлик чегирмалар ўрнатади.
2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.