Ўзбекистонлик ўн саккиз ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Польшада бўлиб ўтган Superbet Poland 2024 турнирида дунёдаги 1-шахматчи Магнус Карлсенни яна бир бор мағлуб этган.
Учинчи раундда норвегиялик рақиб мағлубиятни тан олиб, фарзинни бой берган. Мағлубиятдан кейин у жуда ранжиган ва ҳис-туйғуларини жиловлай олмаган. Аммо иккинчи партияда Магнус Карлсен ўзбекистонлик шахматчи устидан ғалаба қозонган.
Superbet Polska Rapid & Blitz 2024 мукофот жамғармаси 175 минг долларни ташкил этади. Турнир ғолиби Магнус Карлсен бўлган, у ҳозирги вақтда дунёдаги биринчи рақамли шахматчи ҳисобланади. Рапид ва блиц мусобақаларидан сўнг у 26 очко тўплаган ва 40 минг доллар олган.
Нодирбек Абдусаттаров 17,5 очко тўплаган ва олтинчи ўринни эгаллаган. Унинг мукофоти 11 минг долларни ташкил этган.
Эслатиб ўтамизки, апрель ойида Нодирбек Абдусатторов шахматчилар жаҳон рейтингида тўртинчи ўринга кўтарилган.