Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Aйниқса, Президентимиз ташаббуси билан мазкур йўналишдаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси томонидан вилоятдаги 120 нафардан ошиқ тадбиркорлар иштирокида "Тадбиркорлик учун янги таклиф ва ташббуслар" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Aбдували Мустанов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, 3 нафар Республика идораларидан келган экспертлар гуруҳи Халқулов Зулфиқор Ўразқулович (аудитор), Зиёвуддинов Абдувохид, Машарипов Жалолиддин (Солиқ маслаҳатчилари), вилоят ташкилотларидан келган 20 дан зиёд мутаҳассислар, Марказий банк Жиззах вилоят филиали, тижорат банкларининг вакиллари, вилоятнинг барча туман(шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари қатнашдилар.
Ушбу очиқ мулоқотни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Жиззах вилоятидаги тадбиркорлар дуч келаётган тизимли муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар беришдан иборатдир.
Учрашувда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган чора-тадбирларнинг 7 та йўналиши бўйича сўз юритилди.
Жумладан, тадбиркорларга зарур имкониятлар яратиб бериш орқали ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва шу йўл билан камбағалликни қисқартириш ҳамда бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Учрашувда тадбиркорлар ўзларининг таклиф, ташаббус ва фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтишди. Дастур доирасида қатор лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.