Ўзбекистондаги яна бир йирик кўл шиддат билан қуримоқда

Улашиш:

Мамлакатимизда жойлашган Айдаркўл сув объекти чуқурлиги нисбатан саёз бўлгани учун ҳар йили ўз сув ҳажмининг 10 фоизини шунчаки юқори буғланиш ҳисобига йўқотмоқда.

Бу ҳақда метеоролог Эркин Абдулаҳатов ёзмоқда. 

Сўнги йилларда кўлга сув қуювчи Қозоғистоннинг Чордара сув омборида вазият у қадар барқарор эмас. Чордара сув омбори Сирдарё дарёсида сув оқимида кескин сув камайиши фонида ўз ҳажмини сақлай олмаяпти.

Пировардида у ўз сувларини суғориш майдонлари учун чиқара олмай, қўшимчасига ортиқса сув ҳажмини Айдаркўл кўллар тизимига «ташлашда» умуман рол ўйнамаяпти.

Натижада Айдаркўлда юқоридаги манзара юз берди. Сўнги йиллар кўллар тизими ўз ҳажмининг 23 фоизини йўқотиб бўлди. Бу кетишда кучли буғланиш ва иқлим ўзгариш омиллари сабаб йирик кўл ҳам инсоният кўз ўнгида йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолмоқда, дея огоҳлантиради мутахассис.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.