Приянка Чопра “Дунё гўзали” бўлганида унинг турмуш ўртоғи Ник Жонас 7 ёшда эди

Улашиш:

Приянка Чопра 2000 йилда “Дунё гўзали” мукофотини қўлга киритганида, унинг бўлажак турмуш ўртоғи Ник Жонас 7 ёшда эди. Хонанданинг онаси Денис ўша кунни жуда яхши эслайди ва бу Приянка билан Никнинг муҳаббат қиссаси миллион инсоннинг фақат биттасида учрайдиган ҳолат эканини исботлайди. Ник ва ота-онаси Приянка Чопранинг ҳаётидаги муҳим лаҳзага гувоҳ бўлган эди.

Фото: AdMe

Приянка Чопра “Женнифер Ҳадсон шоуси”нинг яқинда эфирга узатилган қисмида 20 йилдан кўпроқ вақт олдин турмуш ўртоғи Ник Жонас уни телевизорда томоша қилгани ҳақида сўзлаб берди.

Никнинг онаси Денис Миллер Жонаснинг айтишича, унинг оиласи 2000 йилда “Дунё гўзали” танловини томоша қилган. Приянка танловда ғалаба қозонди, бу муваффақиятли карьеранинг бошланиши эди ва унга Болливудни Голливудга алмаштириш имконини берди.


“Нима қилаётганимни ва бу дунё қандай яратилганини билмасдим, тажрибам кам эди”

Фото: AdMe

Болливуд юлдузи Приянка Чопра нуфузли мукофотни олган пайтда ёш бўлганини таъкидлаган.

“Ўшанда 18 ёшга тўлгандим ва ‘Дунё гўзали’ танловида ғолиб бўлдим. Нима қилаётганимни ва бу дунё қандай яратилганини билмасдим, тажрибам кам эди”, — дейди актриса хотираларини ёдга олиб.

Актриса нуфузли мукофотни қўлга киритган вақтда Ник болакай эди

Фото: AdMe

Приянка Чопра танлов давомида бўлажак турмуш ўртоғи унинг чиқишларини томоша қилаётганини билмас эди.

Актриса қайнонасининг ҳикоясини сўзлаб берган.

“Мен ўша лаҳзани жуда яхши эслайман. Ноябрь ойи эди, Ник 7 ёшда бўлган ва у Бродвейдаги шоуда иштирок этаётганди”, — дейди актрисанинг қайнонаси. Дениснинг сўзларига кўра, унинг турмуш ўртоғи танловларни томоша қилишни яхши кўрар, ўғли ҳам отасининг ёнига келиб, телелойиҳаларни кўрган. Жонаснинг оила аъзолари Приянканинг “Дунё гўзали—2000” танловида ғолиб бўлганини томоша қилган.

Тақдирга ёзилган муҳаббат

Фото: AdMe

Приянка Чопра “Ник Жонас билан муносабатларингизни тақдир деб ўйлайсизми?”, деган саволга “балки” деб жавоб берган. “Ишонаманки, тақдир бизни ҳар доим бирлаштиради: бир ой, бир йил ёки ҳатто бутун умрга”, — дейди актриса. Унинг фикрига кўра, инсонлар бир мунча вақт бирга бўлиши учун учрашади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.