Жиззахда етиштирилган заъфарон Ҳиндистонга экспорт қилинади

Улашиш:

Ҳиндистондаги “Groceries Impex” компаниясининг асосчиси Випин Аггарвал, “BMB HOLDING” тизимидаги корхоналар фаолияти билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

2009 йилда ташкил этилган “Groceries Impex” компанияси, Ҳиндистонда улгуржи заъфарон ва зираворлар савдосидаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. 

Випин Аггарвал Бахмал туманидаги “BMB Za'faron” қуритиш ва қайта ишлаш корхонасининг фаолияти билан танишди. У заъфарон гулларини териш, саралаш, қуритиш ва қадоқлаш жараёнларини бевосита кузатди. 

Шароф Рашидов туманидаги “BMB-NRC Agrologistics” ва “BMB Agro Plus” корхоналари фаолияти билан танишгач, меҳмон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан чуқур қайта ишлашгача бўлган тўлиқ занжирнинг мавжудлигини эътироф этди ва тизим фаолиятини юқори баҳолади. 

Випин Аггарвал, яқин келажакда нафақат заъфарон, балки “BMB HOLDING” тизимидаги корхоналарда чуқур қайта ишланган ва қуритилган маҳсулотларни савдоси бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. 

Шунингдек, Ҳиндистонга заъфарон, мева-сабзавотлардан тайёрланган шинни ва қуритилган маҳсулотларнинг экспортини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.