Бутунроссия давлат кинематография университети (БДКУ) Тошкент филиали талабаси Гулнора Иванова замонамизнинг энг машҳур ёзувчиларидан бири - Стивен Кинг билан шартнома имзолаб, у ёзувчининг 1981-йилда чоп этилган "Қўл сиқмаган одам" ҳикоясини экранлаштириш ҳуқуқини атиги 1 долларга сотиб олган.
Ушбу хабарни БДКУнинг Тошкент филиали тарқатган.
Ҳуқуқларни сотиб олиш туфайли Гулнора "Энг яхши триллер" номинациясида Малайзиянинг Nitiin International Film Festival кинофестивали ғолиби бўлган ва Student World Impact Film Festival (АҚШ) дипломи билан тақдирланган "Тегмоқ" қисқа метражли хоррор-филмини суратга олган.
Энди талаба БДКУнинг Тошкент филиали кўмагида суратга олишни якунлаган ва ўзининг янги "Кўзларингизни оч" фильмининг монтажини ниҳоясига етказмоқда, унинг трейлери The Panama Series Festival (Панама) кинофестивалида "Энг яхши трейлер" номинациясида ғолиб бўлган.