Садио Мане "Ал Насср" футболчисига айланди!

Улашиш:

"Ал Насср" клуби расман Садио Мане трансферини эълон қилди. Ушбу ўтишни "Бавария" ҳам тасдиқлади.

Аввалроқ, "Бавария" ушбу трансфердан 28-30 млн евро ишлаб олиши маълум қилинганди.

Садио Мане "Ал Насср"да йилига 40 млн евро маош олади. Мане Саудия Арабистони клубида Криштиану Роналду, Марцело Брозович, Алекс Теллес ва Секо Фофаналар билан бирга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Мане "Бавария"да бир мавсум ўтказди ва 12 та гол уриб 6 та ассист қайд этди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.