Етакчи ОАВлардан бири – Azon.uz барча лойиҳаларини тўхтатди

Чоп этиш

Ижтимоий тармоқларда Azon.uz интернет нашри фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Шунингдек, сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари ҳам ўчирилган. Youtube платформасида эса диний контентлар ўчирилиб, саҳифанинг ўзи Fikrat номига ўзгартирилгани айтилмоқда.

Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад ўзининг Telegram каналида лойиҳа фаолияти тўхтатилгани ҳақида ёзди.

«Azon.uz барча лойиҳаларини тўхтатди. Сабаблари кейинроқ, маъқул топилса, маълум қилинади», – дейди у.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив