Афғонистонда яна кучли зилзила кузатилди

Чоп этиш

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун Тошкент вақти билан 18:23 да (06.08.2023 йил, Гринвич бўйича 13:23 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 36,31 градус шимолий кенглик; 70,81 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=5. Чуқурлик 180 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 568 км жанубий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни ҳам Афғонистонда 5,8 балли зилзила бўлганди. У Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив