Жиззахда иссиқлик электростанцияси қурилишига старт берилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиззах вилоятида қуввати 450 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор ва сифатли таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов туманининг Нормат Абдуолимов номли массивида қуввати буғ-газ иссиқлик электр станциясини қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

Лойиҳа қиймати аслида 340 млн. АҚШ доллари, қуввати 450 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси туркиялик инвесторларнинг таклифига биноан янги барпо этиладиган станция учун 500 млн. АҚШ доллари сармоя киритилиб, қуввати 520 МВтга етказиладиган бўлди.

Давлатимиз раҳбари онлайн тарзда ўтказилган тадбирда Жиззахдаги иссиқлик электр станцияси қурилишига старт берди. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев онлайн мулоқотда Президентга Жиззахдаги буғ-газ иссиқлик электростанциясининг қурилиш лойиҳаси ва истиқболлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва "Cenergo" МЧЖ бош директори Esat Caner Karabay иштирок этди.

Иссиқлик электр станциясини қурилишини инвестор Туркиянинг “CENGIZ ENERJI SAN.VE TICA. ş” ва лойиҳачи компания “Cenergo” МЧЖ томонидан амалга оширилади. Бунинг учун массивдан 9,5 гектар ер майдони ажратилди.

2025 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган иссиқлик электр станциясида йиллик 4,1 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Янги барпо этиладиган электр станцияси вилоят йиллик электр истеъмолини 1,6 млрд кВт соат ортиғи билан қоплайди. Натижада 700 млн. куб табиий газ тежалишига эришилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.