АҚШда шаҳар мэри балиқ овлаш вақтида тасодифан 30 кг кокаин топиб олди

Улашиш:

Флорида штатининг Тампа мэри Жейн Кастор оиласи билан қайиқда балиқ тутаётганда 30 килограммдан ортиқ кокаинни сувдан чиқариб олди.

Мэр Атлантика океанида балиқ тутиб ўтирганда сувда оқиб келаётган полиэтилен плёнкага ўралган брикетларга кўзи тушди. Илгари полицияда ишлаган Жейн Кастор пакетларда гиёҳванд моддалар борлигини дарҳол англади. У Соҳил хавфсизлик хизматига қўнғироқ қилиб, воқеа ҳақида хабар берди.

Ўтган ойнинг бошида оммавий ахборот воситаларида “дам олаётган қайиқчи” сувдан гиёҳванд моддалар топгани ҳақида эълон қилинган эди, аммо бу балиқчининг шахси очиқланмаган эди. Эндиликда ўша балиқчи Флорида штатидаги учинчи йирик шаҳар — Тампанинг мэри Жейн Кастор экани ойдинлашди.

Маҳаллий Таmpa Bay Times газетасининг ёзишича, гиёҳванд моддалардан ташқари, мэр оиласи билан 60 га яқин лобстерларни овлаган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.