«Азов» бригадаси фронтга қайтди

Улашиш:

Бу ҳақда Ҳарбий медиа марказида бўлиб ўтган брифингда Украина миллий гвардияси бош бошқармаси департаменти директори полковник Микола Уршалович маълум қилди.

«Афсонавий «Азов» махсус мақсадли бригадаси Серебрянский ўрмон ҳудудида жанговар топшириқларни бажаришга киришди», — деди у.

Николай Уршаловичнинг сўзларига кўра, «Азов» аскарлари ўз сафларини барқарор ушлаб, рақибга зарбалар бермоқда. Хусусан, 15 август куни бригада артиллериячилари Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида рақибнинг миномёт экипажи ва муҳандислик машинасини йўқ қилишган.

Эслатиб ўтамиз, «Азов» полки жангчилари Мариуполдаги Азовстал заводини бир неча ой ҳимоя қилгани билан ном чиқаришганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.