Олти ойда қанча автомобил рўйхатдан ўтказилгани очиқланди

Чоп этиш

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича 154,5 минг дона янги енгил автомобиллар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. 

Шундан:

— Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 89,7 фоиз (138,5 минг дона)

— Хорижда ишлаб чиқарилган – 10,3 фоиз эса (16,0 минг дона)

2023 йилнинг 6 ой давомида Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 169 861 та янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив