Супер-контрактда ўқимоқчи бўлган абитуриентлар учун қоидалар эслатилди

Улашиш:

Тест синовларида асосий танловдан ўта олмаган абитуриентлар супер-контракт (табақалаштирилган контракт тўлови) билан ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Қонунчиликка кўра, табақалаштирилган контракт тўлови талаба тўплаган баллнинг кириш баллига нисбатан миқдорига боғлиқ.

Жумладан:

- 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

- 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар – базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 баробари;

- 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар – базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,5 баробари;

- 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар – базавий тўлов-контракт миқдорининг 3 баробарини тўлайди.

4,05 баллдан кўпроқ етмай қолган, лекин 56,7 баллдан кам тўпламаган абитуриентлар базавий контракт миқдорининг маълум бараварини тўлаш орқали талаба бўлишлари мумкин. Бу миқдор йўналишларга қараб фарқланади.

2022 йилда супер-контракт нархлари стипендиясиз шартнома пули миқдори асосида ҳисобланган.

Қайд қилиш жоиз, янги ўқув йили учун контракт миқдорлари тасдиқланмади. Контракт миқдори тасдиқлангач, супер-контракт пуллари ҳам тасдиқланади. Сўнгра абитуриент ўзи ўқимоқчи бўлган олий таълим муассасасига супер-контракт бўйича мурожаат қилиши мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.