Навоийда 4 нафар ҳоким жазоланди

Улашиш:

Навоий вилояти ҳокими имзолаган ҳужжатга кўра, 4 нафар ҳоким ҳайфсан ва жарима интизомий жазолари билан жазоланди. 

Навоий вилояти ҳокими имзолаган ҳужжатга кўра, 4 нафар ҳоким ҳайфсан ва жарима интизомий жазолари билан жазоланди.

Хусусан, Қизилтепа тумани ҳокими в.в.б. Н.Ҳайитовга ҳайфсан жазоси берилган. Чунки у вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 14 августда ўтказилган аппарат йиғилиши баёни ижросини таъминламаган ва ижро интизомини сусайтириб юборган.

Шунингдек, Ғозғон шаҳар ҳокими А.Бозоров ва Хатирчи тумани ҳокими в.в.б. И.Муҳаммадиев ҳам ҳайфсан олган, Кармана тумани ҳокими Ф.Умаров эса ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима билан жазоланган.

Уларнинг жазоланишига президент қарор ва фармойишлари ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани, ишларни тўғри ташкил этмагани, мурожаатлар билан ишлашда хато-камчиликларга йўл қўйгани ва ўзига юклатилган вазифаларга совуққонлик билан қарагани сабаб бўлган.

Қайд этиш керак, бу ҳокимларнинг айримлари олдин ҳам шундай жазоланган. Масалан, Хатирчи ҳокими И.Муҳаммадиев 2022 йил якунига қадар саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик йўналишларида Микромарказлар фаолиятини ташкил этмагани учун январ ойида ҳайфсан олганди.

Ўзига юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда хато-камчиликларга йўл қўйган, меҳнат ва ижро интизомини бузган, қиш мавсумини беталафот ўтказиш ишларини етарлича ташкил этмаган Кармана ҳокими ҳам март ойида ҳайфсан билан жазоланган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.