Google янги дудл яратиб, ўзбекистонликларни байрам билан табриклади

Улашиш:

Google қидирув тизими ўз логотипини Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган дудл билан вақтинча ўзгартирди.

1 сентябр куни Google қидирув тизимининг бош саҳифасида ҳилпираб турган Ўзбекистон байроғи акс этган.

Google вақти-вақти билан байрамлар, халқаро аҳамиятга эга хос саналар, таниқли шахсларнинг таваллуд кунлари муносабати билан ўз логосига ўзгартириш киритиб туради.

Дудл аталмиш ушбу ҳаракатланувчи ўзига хос откриткалар кун бўйи тизимнинг бош саҳифасида "осиғлиқ" туради.

Инглиз тилидаги doodle сўзи “қинғир-қийшиқ ёзув” деган маънони англатади. 1998 йилда энг биринчи дудл “Ёнаётган одам” фестивали шарафига ўйлаб топилган. У Ларри Пейж ва Сергей Брин томонидан фойдаланувчиларни агарда қидирув сервери ишламаса ва телефон жавоб бермаса, ўз жойларида йўқ эканликларидан хабардор қилиш учун ишлаб чиқилган - яъни, ҳамма фестивалга кетган ва ҳеч ким техник ёрдамни кўрсата олмайди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.