Клублар ўртасидаги ЖЧга қуръа ташланди

Улашиш:

Дастлабки босқичда «Ал Иттиҳод» (Саудия Арабистони) ва «Окленд Сити» (Янги Зеландия) клублари ўзаро тўқнаш келишади.

Ушбу баҳсда ғолиб чиққан жамоа чорак финалда «Ал Аҳли» (Миср) жамоасига қарши баҳс олиб боради. Иккинчи чорак финалда «Леон»  (Мексика) ва «Урава Редс» (Япония) ўзаро куч синашади.

Ҳозирча ярим финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

Либертадорес Кубоги ғолиби – «Ал Иттиҳод»/ «Окленд Сити» – «Ал Аҳли»;

«Леон»/«Урава Редс» – «Манчестер Сити».

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 12-22 декабрь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Реал» клублар ўртасидаги ЖЧ ғолибига айланган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.