Ўзбекистонда букмекерлик хизматлари рекламаси сабаб 30 га яқин сайт блокланди

Улашиш:

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 92 та веб-сайтни блоклаш бўйича Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига таклифлар киритилганини ва шундан 27 та сайт блокланганини маълум қилди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда эстрада юлдузлари, спортчилар ва блогерлар томонидан тотализаторлар ва букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари бўйича ҳам ички ишлар органларига 11 та хатлар киритилган.

«Бугунги кунда Қўмита томонидан реклама берувчи (тайёрловчи, тарқатувчи, буюртмачи)ларни қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан турли соҳа ва йўналишда 400 дан ортиқ огоҳлантириш хатлари берилди. 

Шу ўринда, фурсатдан фойдаланиб рекламаларнинг давлат тили қоидаларига мослигини таъминлашга доир масалаларига тўхталиб ўтмоқчиман.

Қўмита тегишли масъул идоралар билан биргаликда республикамизда мавжуд ташқи реклама объектларидаги рекламаларнинг давлат тили қоидаларига мослигини ўрганиш юзасидан жами 9 мингдан ортиқ мониторинглар ўтказилди.

Шундан, 3 мингдан ортиқ (35 фоиз) рекламалар давлат тили қоидаларига мувофиқ эмаслиги аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган», – дейди Қўмита раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.