Қурилиш чиқиндиларини дарё бўйида ташлагани учун тошкентлик эркакнинг юк машинаси мусодара қилинган

Улашиш:

Безбетлик - иккинчи бахтдир. Тошкент вилоятида яшовчи фуқаронинг хатти-ҳаракатларини айнан шундай таърифлаш мумкин. У берилган жарималарга қарамай, қурилиш чиқиндиларини дарё бўйига ташлашни давом этган. Инспекторлар кескин чоралар кўришга ва ундан жиноят қуроли – юк машинасини мусодара қилишга мажбур бўлишган. Балким мазкур чора бошқаларни чиқиндиларни нотўғри жойларга ташламасликка ўргатар. 

Экология вазирлиги маълумотларига кўра, тошкентлик эркак доимий равишда қурилиш чиқиндиларини мумкин бўлмаган жойга ташлаб келган. Биринчи марта у БҲМнинг 5 баравари – 1 650 000 сўм жарима тўлаган, бу қурилиш чиқиндиларини   олиб чиқиш нархидан анча арзонроққа ўхшайди.

Шу сабабли, атиги саккиз кундан сўнг, фуқаро яна пулни тежашга қарор қилган ва жарима билан қутулишга умид қилиб, Тошкент вилоятидаги "Қорасарой" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтадиган дарё бўйида ахлатхона ясаган. Ҳолатни уйлардан бирига ўрнатилган видеокузатув камераси қайд этган.

Экология бошқармаси ходимлари суриштирув ўтказиб, ҳайдовчини ушлашган. Такрорий ҳуқуқбузарлик учун жарима билан қутулишнинг иложи бўлмаган. Қонунга кўра, агар қоидабузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил ичида содир этилган бўлса, ушбу қоидабузарлик содир этилган восита мусодара қилиниши керак. Давлат рақами "10 D 781 LA " бўлган ЗИЛ автомобили мусодара қилинган ва вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган, ҳужжатлар эса судга топширилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.