Камера эгалари жамоатчиликка қарши. Тадбиркорлар блогерларни жазолашни сўраб ариза ёзишган

Улашиш:

Ёз охирида ижтимоий тармоқларда "полоса учун" жарималар ҳолатларини акс этган хабарлар тарқалди, ўшанда журналистлар ва блогерлар томонидан тадбиркорлар хусусий камераларни суиистеъмол қилишлари ва йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур қилишлари мумкинлиги ҳақидаги савол кўтарилди. Масалан, чорраҳалар яқинида ҳайдовчиларни қоидаларни бузишга мажбур қиладиган машиналарнинг туриши одатий ҳолдир. Август ойида Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вазиятни кўриб чиқишга ва муносабат билдиришга ваъда берганди. Бунинг ўрнига, камералар эгаси бўлган компания блогерларга қарши ариза берган.

Блогерларнинг таъкидлашича, узун сидирға полосага чиқишни қайд этадиган автоматлаштирилган қоидабузарликларни қайд этиш камералари турган чорраҳаларда машина махсус тўхтаб туради ёки доимий равишда   бошқа полосага ўтишга кимдир халақит беради. Ушбу “тўсиқлар” ҳайдовчиларни қоидабузарликларни содир этишга мажбур қилади: ҳайдовчи “тўсиқ” дан кейин полоса устига чиқади ва унга жарима солинади. Аммо жарима нисбатан кичик бўлгани туфайли кўпчилик унинг тўғрилигига даъво қилмайди.

Бундай видеолар кўплаб чорраҳалардан тўпланган ва фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, ҳийла-найрангнинг мазмуни шундаки, йўл ҳаракати қоидаларини қайд этадиган хусусий камералар эгалари ўзларининг қонуний 15 фоизини олиш учун қоидабузарликларни махсус келтириб чиқаришади. Хусусан, Шастри ва Ўзбекистон овози кўчалари чорраҳасида ва "Бибигон" кафеси ёнида бундай ҳолатлар қайд этилган.


"Ҳа, тўғри, ҳайдовчи тўғрига ҳайдаб, бошқа йўлни танлаши мумкин эди, аммо бу ерда тижорат компоненти йўл ҳаракати хавфсизлиги вазифасидан устун қўйилган ва тадбиркор учун асосий вазифа бундай оддий йўллар билан жарималарни юзага келтиришдир. Ва умуман олганда қизиқ, нега бундай “тўхтаб турган” машиналарга нотўғри жойда туриш/тўхташ учун жарималар келмайди?"- деди блогер, рақамли хавфсизлик бўйича мутахассис Шуҳрат Қурбонов (Kurbanoff.net). 

Ушбу шубҳаларга жавобан, ўша “машҳур” камераларга эгалик қилувчи Microyol компаниясининг адвокатлари блогерларни туҳматда айблашган.

Бунга жавобан блогерлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигидан ниҳоят фикр билдиришларини ва агар иложи бўлса, йўл ҳаракати қоидаларини бузишнинг тизимли ҳолатларини (атайлаб тўхтаб турган машиналар) кузатиб боришларини сўрашган. Агар ушбу фактлар тасдиқланса, унда тадбиркорларни ушбу тизимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак.  

"Биз ҳанузгача ЙҲХББ ва Мирзо Улуғбек ҳокимлиги нима дейишини кутмоқдамиз-бу тасодифми ёки кимнингдир ёмон ниятими?. Улар ўзларининг суриштирув натижаларини ҳали эълон қилишмаган", – дея хулоса қилмоқда Қурбонов.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.