Кредит қарздорлиги “Nexia 3” га қаратилди

Улашиш:

Кредит – пул маблағлари, товар ва хизматларни келишилган устама (фоиз) тўлаб қайтариб бериш шарти билан маълум муддатларга қарзга бериш тушунилади.

Кредит берувчи ва олувчи ўртасида тузилган шартнома шартлари бузилган тақдирда банк манфаатида низоли вазият судда кўриб чиқилиб, қарор ижроси Бюро органларига юклатилади.

Мисон учун, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 25.08.2023 йилдаги ижрo варақасига асосан қарздор Б.Н ҳисобидан АТБ “Капиталбанк” фойдасига жами 87.744.727 сўм кредит қарздорлиги ва давлат фойдасига 3.509.789 сўм давлат божи ундириш ҳамда ундирувни ажратилган ушбу кредит маблағи ҳисобидан сотиб олинган “Nexia 3” русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати ижроси Бюронинг Мирзачўл туман бўлимига юклатилган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки бўлган “Нехиа 3” русумли автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун сақлов майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида “Nexia 3” русумли автотранспорт воситаси реализациядан тушадиган пул маблағлари кредит қарздорлигига йўналтирилиши таъминланади. 

О.Одилов Бюронинг Мирзачўл туман 

бўлими давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.