“Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистон ва Россия ишбилармонлари бизнес-форум доирасида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки фаолияти билан танишишди.


“Ўзкимёсаноат” АЖ ташаббуси билан 17-19-октабр кунлари ўтказилиши режалаштирилган бизнес-форум доирасида "Чирчиқ" ва "Жиззах" кимё-индустриал технопарклари фаолияти, хорижий инвесторлар учун тақдимотлар, роад-шоw, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилади. 

Бизнес-форумда Татаристон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири О. В. Коробченко, Татаристон савдо-саноат палатаси уюшмаси, "Химград" АЖ бош директори ва Россиядан 30 нафар тадбиркорла иштирок этмоқда.


Шунингдек, “Чирчиқ” технопарки ҳудуди 39 гектар – ишлаб чиқариш биноларининг умумий майдони 190 минг квадрат метрни, “Жиззах” технопарки эса 13,63 гектар – ишлаб чиқариш биноларининг майдони 63,3 минг квадрат метрни ташкил этади.


Хусусан, “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида 255 миллион долларлик 34 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 10 миллион долларлик 5 та корхона ишга туширилган. Жорий йил якунига қадар қиймати 18 миллион доллар бўлган яна 8 та лойиҳа амалга оширилади ҳамда жами 249 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.


Эслатиб ўтамиз, "Чирчиқ" ва "Жиззах" кимё-индустриал технопарклари кичик ва ўрта бизнесга ижара ёки сотиб олиш ҳуқуқи асосида майдон ва ер участкаларини тақдим этадиган майдонлардир. Тадбиркорлар ўз ишлаб чиқаришларини тайёр майдонларга жойлаштиришлари мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.