Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Зарбдор туманида сайёр қабул ўтказди

Улашиш:

"Инсон қадри учун”тамойили асосида ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳар бир фуқаронинг муаммоларини ижобий ҳал этиш йўлидаги яна бир қадамдир. Куни кеча вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Зарбдор туманидаги Андижон ҚФЙда навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари  Б.Ташпулатов бошчилигида  фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларга атрофлича ечим топиш орқали розилигига эришишни мақсад қилган "Сайёр қабул"лар давом этмоқда.

Зарбдор туманидаги  “Андижон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган  5- сонли мактаб биносида мурожаатчилар ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокидаги навбатдаги сайёр қабул   ўтказилди.

Қабул давомида аҳолининг мурожаатлари тингланиб 10 дан ортиқ фуқоралар томонидан келиб тушган мурожатлар жойида тингланди. Сайёр қабулга келган фуқароларнинг аксарияти ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги поликлиника биносини таъмирлаш, уй-жой қуришда кўмаклашиш, йўл, туман марказидан маҳалла ҳудудига қадар автобус қатновини йўлга қўйиш каби масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатларини ижобий ечими топиши учун, шу жойнинг ўзида муддат белгиланди ва тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Андижон қишлоқ фуқаролар йиғинида бугунги кунда 6100 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аксарият фуқаролар мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлишсада, аёллар доимий маош тўланадиган ишларда ишлашни маъқул кўришади. Сайёр қабул давомида туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳудуддаги бўш иш ўринлари бўйича ҳам маълумот берилди.

Шунингдек, сектор раҳбари аҳолининг жипслигини таъминлаш мақсадида маҳалла еттилигига ҳудуддаги мактабнинг фаоллар зали ва ошхонасини таъмирлаш учун “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида иштирок этиш бўйича таклифини берди. Фуқаролар бу борада албатта ташаббус кўрсатишларини маълум қилдилар.

Вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.