Motorola чинакам букилувчан смартфонни намойиш этди

Чоп этиш

Lenovo Tech World ’23 кўргазмасида Motorola компанияси pOLED FHD+ дисплейига эга концептуал смартфонни тақдим қилди. Уни чинакамига буклаш ва ўраш мумкин.

Компаниянинг қайд этишича, ушбу технология асосида букиладиган мобил телефонлар ва катта қурилмалар, жумладан, шахсий компютерлар билан ишлаш бўйича катта тажриба ётади.


Бундай гаджет горизонтал ҳолатда оддий Android телефони каби ишлаши, букилган бўлса, стенд гаджетига айланиши мумкин. Уни билакка ўраб қўйса ҳам бўлади.

Текис ҳолатда 6,9 дюймли экрандан тўлиқ фойдаланиш мумкин, лекин букланганда фақат 4,6 дюймли қисмидан фойдаланса бўлади.

Смартфоннинг қачон сотувга чиқиши ва нархи ҳақида маълумот берилмаган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив