Хэллоуин арафасида қора мушукларга талаб кескин ошмоқда. Бу ҳолат бугунги кун воқелиги учун ўта ажабланарлидир. Афсуски, вазият шундан далолат бермоқда. Қора рангли мушукчаларни бировга бермасликка, қора мушук эгаларини эса ўз жониворларидан эҳтиёт бўлишликка чақирамиз.
Ҳайвонларга ёрдам бериш тўғрисидаги Телеграм каналлар бонг урмоқда: 31 октябрь, яъни Хеллоуин байрами кунигача қора рангли ҳайвонларга бўлган талаб кескин ошмоқда.
Кўпчилик Хеллоуинни қизиқарли, аммо ғалати байрами деб ҳисоблайди, уни нишонлайдиган кишилар ёрқин либосларни кийишади, қовоқни кесиб, Жекнинг табассум қилган қўрқинчли қиёфасини ясашади.
Аммо шундайлар ҳам борки, 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси йил қиш ва ёз мавсумига бўлинади деб, даҳшатли маросимларни амалга оширишга интилади. Шундай маросимлардан бири- айнан қора рангли ҳайвонларни қурбонлик қилишдир.
“.... хусусан, октябрь ойи охирида айнан қора рангли ҳайвонларни олмоқчи бўлганлар сони негадир кескин ошади. Нега айнан қора рангли ҳайвонни олмоқчисиз, деган саволга аниқ жавоб бўлмайди”, - дея маълум қилишмоқда зооҳимоячилар.
Шу муносабат билан қора рангли ит ва мушукларни уйида сақлаётган, айниқса шу рангдаги жониворларни текинга тарқатиш билан шуғулланадиган кишиларни огоҳ ва диққатли бўлишга даъват қиламиз. Бироқ, бунга фанатизм билан ёндошиш керак эмас, айрим ҳолларда қора мушук қурбонлик объекти эмас, балким оддий қора мушукдир.