Тўйга келтирилган от. Бу одатми, модами ёки оддий ахмоқликми? Видео

Улашиш:

Тўйхонадан мажбуран олиб чиқилаётган от билан боғлиқ ҳолатни акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. Буни қандай тушуниш мумкин: маъносиз ва шавфқатсиз қадимий одатми? Балким бу янги мода ёки манманликнинг   бир кўринишидир?  

21 асрнинг тўй маросимлари қадимий урф-одатларга қоришиб кетган манманликларга тўлиб кетган. Ёпиқ иншоотда ва зинапояси бўлган тўйхонага отни олиб киришдан маъно нима? Буюк аждодларимиз ҳеч қачон бу каби мантиқсиз ишга қўл урмагандир. Ҳақиқатан ҳам, баланд мусиқа садолари, турли ҳидлар ва жонивор табиатига зид бўлган бошқа шу каби ҳолатлар отни ваҳимага тушириши шубҳасиз.

Ekolog телеграм каналида эълон қилинган видеода акс этишича, кўзлари боғланган ва тўйхонадан олиб чиқилаётган отни зинадан туширишга ҳаракат қилинган. Отнинг қаршилик кўрсатишига жавобан, бир неча киши унга шафқатсизларча муносабат қилган. Шовқиндан кўрқиб кетган жонивор полга йиқилган,    қаршилик қилган ва кучли стрессга дуч келган. Лекин меҳмонлар ва қўшниларни ҳайрон қолдириш учун ҳайвонни қийноққа солиш – менталитетимизнинг асосларидан бири.

Афсуски,   миллий қадриятларимизга зид бўлган ва маънавиятга мос бўлмаган шу каби зарарли одатлар кенг тарқалмоқда.

“Бундай ахмоқона одатлар қаердан келмоқда, уларни ким тарқатмоқда? Наҳотки бу оилада ёшларга йўл –йўриқ кўрсатадиган доно отахон ва онахонлар бўлмаса?”, - дея таъкидлашмоқда канал муаллифлари.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.