Фото: Sangzor.uz
Бугун, 12 май куни Жиззах шаҳрида BMB Trade Group компанияси ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида титул ҳомийлиги тўғрисидаги битим имзоланди.
Компания маблағлари «Сўғдиёна» футбол клубининг моддий-техника ва илмий-методик базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машғулотлари жараёнлари сифатини таъминлаш, болалар футболини ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари орасида футболни фаол тарғиб қилиш ҳамда оммалаштиришга йўналтирилади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда «Сўғдиёна» футбол клуби профессионаллик сари дадил одимламоқда. Бу футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасида пешқадамлар қаторида бораётгани ҳам тасдиқлайди.
Клуб томонидан футболчилар ва мураббийлар учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
«Сўғдиёна» ПФК қошида академия, футзал, аёллар клуби мавжуд бўлиб, клуб ўз базасида ёш футболчиларни тарбиялаш, футзал ва аёллар футболини ривожлантириш бўйича қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Клуб катта миқдордаги маблағлар эвазига хориждан легионерларни сотиб олгандан кўра, ўз академиясида маҳаллий футболчиларни тарбиялаб, Ўзбекистон терма жамоаларига ҳам маҳоратли чарм тўп усталарини етказиб беришни мақсад қилган.
Зеро, Жиззах футбол мактаби Даврон Файзиев, Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов, Баҳодир Пардаев каби истеъдод эгаларини тарбиялаб берган.
BMB Trade Group билан ҳомийлик тўғрисидаги битим эса клубнинг ана шу салоҳиятини кенг юзага чиқаришга, Жиззах футболи мактаби имкониятларини кенгайтиришга, ҳудудда болалар футболини жадал ривожлантиришга хизмат қилади.
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz
Фото: Sangzor.uz