Роналдудан ўйин вақтидаги ғалати талаб! (фото)

Улашиш:

Криштиану Роналду "Ан-Наср" - "Ал-Иттифоқ" ўйини бош ҳаками алмаштирилишини хоҳлади.

Бош ҳакам Перо Маза Гомес Саудия Арабистони Қирол кубоги 1/8 финалининг биринчи ярми бошида 38 ёшли ҳужумчига сариқ карточка кўрсатди ва қўшиб берилган вақтда шериги Талискани майдондан четлатди.

Шундан сўнг Роналду камерага қараб, алмаштиришни кўрсатувчи ишора қилди ва бармоғи билан ҳакамга ишора қилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.