“Ўрикзор” бозори ёпиладими? Ҳокимият миш-мишларга ойдинлик киритди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ўрикзор” бозори ёпилиши ҳақидаги видеолар ва иддаолар кўпчиликни хавотирга солди. Номаълум манбалар томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, савдо мажмуаси ёпилиши арафасида бўлиб, ижарачиларга “янги жой излаш” тавсия қилинган.

Бироқ Тошкент шаҳар ҳокимияти бу хабарларни рад этди. Расмий маълумотга кўра, “Ўрикзор” бозори ўз фаолиятини одатдагидек давом эттирмоқда ва ҳеч қандай ёпиш, реконструкция ёки кўчириш режаси мавжуд эмас.

«Савдо мажмуаси ҳафтасига етти кун, дам олиш кунларисиз ишлайди. Ҳеч қандай қурилиш ёки реконструкция ишлари олиб борилмаяпти, мулкни қайта тақсимлаш ҳақида ҳам гап йўқ», — дейилади расмий баёнотда.

Шу билан бирга, фуқароларга ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланмаган маълумотларга ишонмаслик ва фақат расмий манбаларга таяниш тавсия этилди.

Бозор ёпилаётгани ҳақидаги гаплар ҳозирча миш-мишдан бошқа нарса эмас.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.