Етти рақами. Нега 7 авлодни билиш керак?

Етти рақами. Нега 7  авлодни билиш керак?

Кундалик турмушимизда «Етти ўлчаб бир кес», «Муродинг битта бўлса ҳам оға-ининг еттита бўлсин», «Бир болага етти қўшни ота-она», «Жиян келса етти бўри оралайди», «Бир одам омоч билан, еттовлон чўмич билан», «Бир тулки етти бўрини етаклайди», «Етти ёшга киргунча ер тўқмоғини ерсан, етмиш ёшга киргунча эл тўқмоғини ерсан», «Етти яшар сафардан келса, етмиш яшар кўргани келар» каби етти сонига оид сўз ва ибораларни тез-тез эшитиб турамиз. Еттиликлар.

Масалан.
Етти кун – Душанба, Сешанба, Чоршанба, Пайшанба, Чоршанба, Жума, Шанба, Якшанба.
Етти сайёра (ўзгарувчи) - Ой, Қуёш, Муштарий, Миррих, Зуҳро, Уторуд, Юпитер ҳар етти кунда ўзгариб туради. Қадимда ҳафта кунлари шундан олинган.
Етти қават - Марказий ядро, Ядронинг ташқи суюқ қисм, Мантия, базальт қатлами, гранит қатлами, гидросфера, Атмосфера Ер шари қатламлари  
Етти ҳазина – Товуқ, Сигир, Асалари, Балиқ, Тегирмон, Жувоз, Терак(дарахт)
Кундалик турмушда доимий фойда манбалари.
Етти ранг - Қизил, Заъфарон, Сариқ, Яшил, Зангори, Кўк, Бинафша осмонда камалак пайдо булганда ушбу рангларини кузатиш мумкин.
Етти товуш - до, ре, ми, фа, со, ля, си (нота). Мусиқа яратишда ва эшитишда ушбу ноталардан фойдаланамиз.
Етти ҳолат - қаттиқ, суюқ, газсимон, плазма, нейтрон, эпиплазма, физик, вакуум. Модда хоссалари (Физика)
Етти пушти – жойларга қараб турли хил талқин этилади:
(етти авлод)
а) Фарзанд,Невара,Чевара,Эвара,Овлиқ,Човлиқ,Ёвлиқ
б) Фарзанд, Набира, Чевара, Эвара, Дубора, Новора
в) Фарзанд, Невара, Чевара, Эвара, Панневара, Панчевара, Панэвара.
Етти иқлим, Етти қават осмон, Етти мўъжиза ва ҳакозо… кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Нима учун етти ота (авлод)ни билиш керак?
Халқимизда “Етти пуштингни билмабсан, дунёга келмабсан”, “Етти бобони билган эр, етти юрт ғамини ер” каби мақоллар асрлардан бери яшаб келади. Халқимизда ҳар бир кишининг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам етти пуштига боради дейилган. Ушбу жумлаларга фан назари яъни медицина кўзи билан қаралса инсон гени етти авлодга қуйидагича тақсимланар экан:
Фарзандга – 50%
Неварага -25 %
Эварага -12,5 %
Чеварага -6,25 %
Овликга -3,125 %
Човликга – 1,56%
Ёвликга -0,78 %
Бундан кейингиси бегона хисобланганлиги сабабли халқимизда «Етти ёт бегона» ибораси мавжуд. Ирсий белгилар (ранги, хулқи, феъл-атвори, тана тузилишдаги белгилар ва ҳоказо ..) етти авлодгача етиб боради. Шу сабабли халқимизда ота-боболаримиз айтган «Етти авлодингдан қиз олма» ибораси ҳам бежиз айтилмаган ва буни медицина фани тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Энди эътиборингизни яна етти рақамига қаратамиз. Фарзандга ирсий белгилар ота авлоддан 50 % она авлоддан 50% ўтса жами 100% бўлар экан. 100% ни етти авлодга бир хил қилиб бўлсак 100%:7=14%(тахм.). Ота авлоддан ўртача 7%, она авлоддан ўртача 7% 7+7=14 бўлиб «икки белги етти авлод ичида ўртача 7% дан» маъноси чиқади. Яна бир рақам туғилган фарзанд 7 ёшида ақлини танийди, 14 ёшида балоғатга етади. Қизиқ фактлар тўғри эмасми?


Фикрлар (2)

Хикматулла
0
Хикматулла
Етти авлодни билмокчиман
дед
0
дед

наварам, фарзандим, узим, эргаш, журавой, ашурали - 6 авлод,