UzAuto Motors сабабини тушунтирмасдан Onix автомобиллари нархини оширган

Улашиш:

UzAuto Motors компанияси ўзининг бозордаги алоҳида мавқеидан фойдаланишни давом этиб, автомобиллар нархи бирданига ошганини ҳаттоки тушунтиришни ҳам лозим топмаяпти. Нарх ошишнинг сабаби нимада? Ошиш фақат Onix машиналарига тегишлими ёки бошқа автомобиллари нархи ҳам кўтариладими? Одатдагидек, бу саволларга жавоб йўқ. Бизнинг севимли автомобиль ишлаб чиқарувчимиз эса ўзи билганидан қолмайди.

Нархлар 4.6 миллион ва 28 миллион сўм оралиғида ошган. Шу билан бирга, энг арзон Onix комплектацияси 149 миллиондан 177 миллион сўмгача кўтарилган. Шуниси қизиқки, бешта Onix моделларидан бирортаси ҳам сотувда йўқ.

Onix нархлари:

  • Onix LS MT – 149 миллиондан 176,9 миллион сўмгача
  • Onix 1LT MT –155 миллиондан 180,7 миллион сўмгача
  • Onix 4LT LTZ Turbo AT –185 миллиондан 199,9 миллион сўмгача
  • Onix Premier-1 – 207,3 миллиондан 211,9 миллион сўмгача
  • Onix Premier-2 –214,7 миллиондан 219,6 миллион сўмгача.
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.