Зарбдор ва Фориш туманларида ноқонуний сотилаётган тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Улашиш:

Яқинда Зарбдор ва Фориш туманларининг  солиқ инспекция ходимлари  ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлимлари  томонидан ўтказилган назорат тадбирларида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар аниқланди. 

Зарбдор тумани “Навоий” МФЙ ҳудудида  3 турдаги 101 қути  умумий қиймати 1, 552 млн сўмлик  белгиланган намунадаги акциз маркаси мавжуд бўлмаган ҳамда маркировкаланмаган тамаки маҳсулотлари; 

 - Фориш тумани “Нурак” МФЙ  2 турдаги 108 қути умумий қиймати 1,214 млн сўмлик  белгиланган намунадаги акциз маркаси мавжуд бўлмаган ҳамда маркировкаланмаган тамаки маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди ва улар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.