Мамлакатга совуқ кириб келмоқда. Синоптиклар бу ҳафтада кутилаётган аёз ҳақида огоҳлантиришмоқда

Чоп этиш

Ўзгидромет ҳафта охирида келиши мумкин бўлган совуқ об-ҳаво ҳақида огоҳлантирмоқда. Ҳарорат тунда ҳудудга қараб 5-17 даража совуқ бўлиши мумкин. 

"Россиянинг шимолий Европа минтақаларидан Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали жуда совуқ ҳаво массаси 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига етиб боради ва 11-12 декабрь кунлари бутун республика бўйлаб тарқалиши кутилмоқда", - дейилмоқда хабарда.

10-11 декабрь кунлари бутун республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади, ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Мамлакат шимолида ҳарорат 17 даража совуқгача етиши мумкин.

Жиззах

10-11 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, ёмғир қорга айланиши мумкин. 11-12 декабрь кунлари ҳарорат кечаси 7-10 даражагача, кундузи эса 0 дан 3 даражагача пасаяди.

Айтиш жоизки, 9-12 декабрь кунларига берилган об-ҳаво прогнози дастлабки ҳисобланади. Агар қаттиқ совуқ ҳаво янги маълумотлар билан тасдиқланса, Ўзгидромет совуқ тушиши ҳақида расмий огоҳлантириш беради.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив