Блогер Гулжаҳон Турдиқулова очиқча видеони суратга олган ва "уят" учун танқидларга сабаб бўлган

Чоп этиш

Ўзбекистонлик блогер Гулжаҳон Турдиқулова унинг тонги қандай ўтаётгани ҳақида видео билан бўлишган. Обуначилар қизни "беҳаёлик"учун танқид қилишган.  

Қиз видеони ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига жойлаган ва куни қандай бошланиши ҳақида очиқчасига гапирган, бу учун эса обуначиларининг қаттиқ танқидига дуч келган.

Кийиниш лавҳаси Гулжахон Турдиқулованинг мухлисларини ғазаблантирган, ахлоқ қўриқчилари буни "беҳаёлик" деб билишган, олинган видеони томоша қилган йигитлар эса никоҳдан ташқари зинога бориши мумкин, дея тахмин қилишган.

32124455.jpg

Кўпгина фойдаланувчилар Ўзбекистон меъёрлари бўйича очиқча видеога ҳазил билан муносабатда бўлишган ва ҳазил тариқасида менталитетимиз ахлоқининг асосий таянчи бўлимиш маҳалла қўмитасини ёрдамга чақиришган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив