Днепр (собиқ Днепропетровск) ҳокимияти СССРни 1964-1982 йилларда бошқарган Леонид Брежневни шаҳарнинг фахрий фуқароси унвонидан маҳрум қилди.
Бу ҳақда шаҳар мэри Борис Филатов ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
«Шаҳар кенгашининг 2023 йилдаги сўнгги сессияси якунлари ҳақида қисқача: Леонид Брежнев Днепрнинг фахрий фуқароси унвонидан маҳрум этилди», — деб ёзади мэр.
Брежнев ҳозирги Днепр вилоятида туғилган. Бир неча йил давомида у Днепропетровск вилоят қўмитасининг биринчи котиби бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Украина декоммунизация доирасида Брежневни Киев шаҳри фахрий фуқароси унвонидан маҳрум этганди.