Толиблар Ўзбекистонга реактив снарядлар отган номаълум шахсларни қидиришмоқда

Улашиш:

Толиблар Ўзбекистонга реактив снарядлар отган номаълум шахсларни қидиришмоқда. Бу ҳақда Афғонистон вақтинчалик ҳукуматининг расмий вакили Забиxулло Мужохид айтган.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрига ракета ҳужумини уюштирганлар дўстона Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилишган.

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган фотосуратларга қараганда, снарядлар юк машинасининг орқа томонига ўрнатилган қўлбола мосламадан учирилган.

Эслатиб ўтамизки, 5 июль куни Ўзбекистоннинг чегара ҳудудида Афғонистондан учиб келган бешта реактив снарядларнинг қулаши қайд этилган.

Снарядлар қулашида портлашлар юз бермаган, қурбонлар ва вайронагарчиликлар мавжуд эмас. Бироқ Термиз шаҳри "Мажнунтол" маҳалласидаги тўртта хусусий уйга озгина зарар етказилган, бешинчи снаряд эса футбол майдонидан топилган. Барча снарядлар сапёрлар томонидан зарарсизлантирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.