«Толибон» Термизга ракета отганлар қўлга олинганини эълон қилди

Улашиш:

Афғонистондан Ўзбекистонга ракета ҳужумларини уюштирган гуруҳ қўлга олинган. 

Бу ҳақда Aфғонистоннинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Тwitter саҳифасида маълум қилди.

Хабарга кўра, жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси ўлдирилган, 5 нафари ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 июл куни Термиз шаҳрига Афғонистон ҳудудидан снарядлар келиб тушганди. Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳодиса юзасидан баёнот бериб айбдорлар қидирилаётганини айтган. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.