«Толибон» янги давлатни расман эълон қилди

Улашиш:

«Толибон» кеча, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирликлари тузилганини расман эълон қилди. Айнан шу куни Афғонистон Британия мустамлакасидан озод бўлганди.

«Афғонистон Ислом Амирликлари декларацияси британ мустамлакасидан озод бўлганимизнинг 120 йиллигига бағишланади. Ислом Амирликлари барча давлатлар билан яхши дипломатик ва савдо алоқаларини йўлга қўймоқчи. Биз ҳақимиздаги «ҳеч ким билан савдо қилмоқчи эмас», деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди», деб ёзган толибонлар вакили Забиҳулло Мужоҳид.

Толибонларнинг яна вакили Воҳидулла Ҳошимининг Рейтерсга айтишича, янги амирликларда шариат қонунлари ҳукмронлик қилади, ҳеч қандай демократия бўлмайди. Амирликнинг олий етакчиси сифатида Ҳайбатулла Охунзода сайланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.