Шифокор карамнинг ўта фойдали хусусиятларини ошкор қилди

Улашиш:

Карамда кўплаб фойдали элементлар мавжуд, шунинг учун у ҳар куни ошхона столида бўлиши керак. Бу маҳсулот организмни витаминлар, минераллар ва фойдали толалар билан таъминлашга қодир, деди россиялик эндокринолог Екатерина Янг ўз Телеграм-каналида.

Карамнинг барча турлари соғлиққа фойдали: оқ карам, хитой карами, Брюссел карами ва брокколи. Айниқса, у жигарга фойдали таъсир кўрсатади. Ушбу полиз экинини истеъмол қилиш сафро турғунлигини олдини олади ва нохуш аломатлардан қочишга ёрдам беради.

Эндокринолог карам таркибида сулфорафан моддаси борлигини эслатди. У саратонга қарши таъсирга эга ва сурункали яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.

Тузланган карам пробиотик бактерияларнинг юқори миқдори туфайли яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, у К2 витаминига бой. 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.