Гитлерни фахрий унвонидан маҳрум қилишди

Улашиш:

                                              Фото: «Hulton Archive / Getty Images»
Германиянинг Гессен еридаги Бабенхаузен шаҳар депутатлар кенгаши Учинчи рейх диктатори Aдольф Гитлерни фахрий фуқаро унвонидан маҳрум қилиш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Қарор фашистлар етакчисининг вафотидан 76 йил ўтиб қабул қилинди. «Bild»нинг аниқлик киритишича, бу қадам шаҳарнинг тоталитар ўтмишига қарши курашнинг бир қисми ҳисобланади. Шаҳар Кенгаши аъзоси Инго Рорассер бу «ўнгчилар, муросасизлик ва ирқчиликка қарши сигнал» эканлигини маълум қилди.

Гитлер 1933 йил апрель ойида Бабенхаузеннинг фахрий фуқаросига айланди. Ўша йили январь ойида у Германиянинг рейхканцлери этиб сайланди. 1934 йилда Гитлер ўзини Учинчи Рейх фюрери деб эълон қилди. 1939 йилда эса Гитлер қўшинлари Польшага бостириб кириб, Иккинчи Жаҳон урушини бошлади.

Aдольф Гитлер 1945 йил 30 апрелда уруш охирида иттифоқчилар Берлинга бостириб кирганда ўз жонига қасд қилиб, вафот этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.