Мутахассис чекишнинг зарарини камайтиришдаги сўнгги тенденциялар ҳақида гапирди

Улашиш:

Тошкент шаҳрида чекишнинг зарарини камайтиришдаги сўнгги тенденциялар ва илмий тадқиқотларга бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Тамаки чекишдан зарарни камайтириш концепцияси бўйича маърузани Катания университетининг клиник ва экспериментал тиббиёт кафедраси профессори, зарарни камайтириш бўйича илғор маркази (Италия) асосчиси Рикардо Полоса маъруза қилди.

Профессор муқобил тутунсиз маҳсулотларнинг концепцияси ва ишлаш принципини тушунтирди, никотин ҳақидаги энг кенг тарқалган нотўғри тушунчалар ҳақида гапирди, шунингдек, ҳозирги вазият борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

Чекишнинг зарарини камайтириш концепцияси ва унинг Ўзбекистон учун аҳамияти ҳақида 

image_2023-12-13_15-20-54.png

Зарарни камайтириш концепцияси одатда хавфли маҳсулотлар фаолияти билан боғлиқ хавфларни камайтирадиган ҳаракатлар йиғиндиси тушунилади. Ҳисоботда мен дубулға (шлем)сиз мотоцикл ҳайдашни мисол қилиб келтирдим. Бош жароҳати хавфининг олдини олиш учун сиз дубулға кийишингиз керак бўлади. Яна бир мисол, семизлик ёки диабет хавфини келтириб чиқарадиган шакарли ичимликлардир.

Ечим бор: улардан бутунлай воз кечиш мумкин, бу эса ман этиш синдромига олиб келади ёки муқобил турига яъни шакарсиз ичимликларга ўтинг. Бу эса концепциясининг моҳияти - соғлиқ учун хавф ёки зарарни камайтириш.

Тамаки зарарини камайтириш концепцияси ҳам худди шундай тузилган: чекувчи никотин истеъмолини давом эттириши мумкин, аммо унинг ёниш пайтида ҳосил бўладиган минглаб кимёвий моддаларнинг зарари бўлмайди. 

Шундай қилиб, тутун чиқармайдиган, фақат никотин етказиб берадиган тутунсиз маҳсулотлар бу одатни тарк эта олмайдиган ёки истамайдиган ҳар бир инсон учун ечим бўлиши мумкин. Бу дунёнинг исталган нуқтасида бир хил ишлайди — AҚШдан тортиб Япониягача.

Никотин ва вапинг ҳақида кенг тарқалган нотўғри тушунчалар

Никотин — ҳақидаги энг кенг тарқалган нотўғри тушунча бу у ўпка саратонига сабаб бўлади дейиш. Бу мутлақо нотўғри ва мен кўпчилик ҳамкасбларим, ҳатто мутахассислар ҳали ҳам бунга ишонишларидан ҳайратдаман. Италияда яқинда ўтказилган тадқиқот шуни тасдиқладики, соғлиқни сақлаш мутахассисларининг 60% гача бўлган қисми никотин ўпка саратони, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва юрак-қон томир касалликларининг сабаби эканлигига ишонишади. Бу нотўғри, биз жамиятни, жумладан, тиббиёт ҳамжамиятларини кўпроқ хабардор қилишимиз керак. 

Нотўғри тушунчалар вейпинг қурилмаларига ҳам таъсир қилди. Кўпчилик вейпинглар зарар етказиш даражаси бўйича тамаки тутуни каби бир хил зарарли моддаларни чиқаради, деб ҳисоблайди. Бу умуман нотўғри. Минглаб ҳужжатлар тутунсиз маҳсулотлар тамаки тутунига қараганда анча кам заҳарли эканлигини кўрсатади. Aгар кимдир электрон сигареталар тамаки тутуни каби зарарли эканлигини таъкидласа, улар тутун патогенези асослари ҳақида гапирмаса ҳам, токсикология асослари билан таниш эмаслиги аниқ.

Жамият ва давлатдаги мавжуд вазиятни баҳолаш 

Умуман олганда, шуни айтишим мумкинки, жамият ва ҳукумат ўртасида муқобил никотин маҳсулотларини тушуниш даражаси ачинарли. Бу менинг субъектив баҳом. Бунга ўзим гувоҳ бўлганман. Ҳамма гапирган гапларимдан жуда ҳайрон бўлишди, чунки улар мендан акс маълумотларни кутишган эди.

Мен бу борада ечимни томонлар ўртасидаги мулоқотда кўраман. Бунда ҳам хавфни, ҳам фойдани бирдай баҳолаш керак. Aйро ҳолда эмас, балки муаммо атрофида бирлашиш лозим.

Илмий ҳамжамиятга муқобил никотин маҳсулотлари ҳақида маълумот беришдаги қийинчиликлар 

Aсосий муаммо шундаки, чекиш зарарини камайтиришнинг афзалликларини айтишга уринсангиз сизни ўша саноатга ишлаётганликда айблашади. Уюшмалар (масалан, вейпер ташкилотлари ва уюшмалари) номидан иш юритувчилар бундан ҳеч қандай молиявий фойдаси йўқ, аммо тамаки назорати агентликларининг айбловлари айнан уларга қаратилади.

Биз, албатта, бундай муҳитда олдинга силжимаймиз, шунинг учун биз бир мунча вақт барча ташқи омилларни унутишимиз ва ҳақиқий илмий маълумотларга эътибор қаратишимиз лозим. Мавжуд барча далиллар билан биз фойда ва хавфларни ҳисобини олишимиз мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.