ҲЭТ: қарздорлар байрам кунлари электр энергиясидан узиб қўйилади

Улашиш:

Янги йил байрами кунлари электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўламаган қарздорлар автоматик равишда тармоқдан узилади.  

30 декабрдан 2 январгача қарздор истеъмолчилар автоматик режимда тармоқдан узиб қўйилади. ҲЭТнинг Тошкент шаҳар филиали Янги йил кунлари қандай қилиб ёруғликсиз қолмаслик кераклиги хусусида айтиб берган.

Электр энергияси истеъмолчиларининг ҳисобида маблағ бўлмаса, ток автоматик режимда ўчади, яъни электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қарздорларнинг уйларига бериладиган электр таъминотни ўчиради.

"Янги йил байрамларида электр токисиз қолмаслик мақсадида электр энергиясини истеъмол қилиш учун тўловларни олдиндан тўлашни тавсия этамиз", - дея хабар бермоқда ҲЭТ.

Буни масофадан туриб U-Pay, Click, Payme, Paynet тўлов тизимлари ёки банкларнинг мобил иловалари орқали амалга ошириш мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.