Давлат хизматлари агентлиги директорининг махсус топшириғига асосан айни пайтда туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходимларини қўшимча иш ва тарғибот ишларига жалб этмаслик мақсадида ДХА Жиззах вилояти бошқармасида илк маротаба видеоконференц алоқа тизими ишга туширилди.
Айни пайтда бошқарма ҳамда ДХМ директорлари иштирокида амалга оширилган ишлар ҳамда тизимдаги янгиликларни ходимларга етказишда барча учун қулай бўлган бу усул иш самарадорлиги ошишига сабаб бўлмоқда.
Мажлисларни видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказиш - бошқа ҳудудда жойлашган марказ ходимларининг шаҳар ҳудудига келмасдан ўз биноларидан чиқмасдан муҳокамада иштирок этиш имкониятига эга бўлиши билан аҳамиятлидир.
Ҳозирда Жиззах шаҳри ва туманлар ДХМ биноларида видеоконференцалоқа тизимига уланиш имкониятини берувчи барча замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ўрнатилган.
Соҳадаги бу янгилик иштирокчиларга катта қулайлик яратди.
Бунинг натижасида ходимларнинг бошқармага бориш, бунинг учун сарф-харажат қилиш, ортиқча вақт йўқотиш каби ташвишлари деярли барҳам топди.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати