Маркировкаланмаган махсулотлар савдосини олди олинмоқда

Улашиш:

Баъзан ўзимиз билмаган ҳолда сифатсиз, контрафакт ҳамда яроқсиз товарларни харид қилиб маблағимиз, жойи келганда соғлигимизга зиён етганини билмай қоламиз.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун Республикамизда дори воситалари, маиший техникалар ва бошқа истеъмол маҳсулотларини рақамли маркировкалаш тизими йўлга қўйилган. Бу тизим истеъмолчиларни қалбаки ва сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилади.

Афсуски бугунги кунда айрим тадбиркорлар белгиланган қоидаларни четлаб ўтиб маҳсулотларни маркировкаланмаган ҳолда сотмоқда.

Бугун вилоят солиқ бошқармаси ҳамда Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси масъуллари Жиззах шаҳар Зебо савдо марказида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда товарлар учун тўловларни бир жисмоний шахснинг картасидан бошқа жисмоний шахснинг картасига ўтказиш (P2P) орқали ҳисоб-китоб қилиш ноқонуний ҳисобланиши, сотувчилар мижозларга QR-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шартлиги, чек бермаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.