Ўзбекистонликлар Туркияга ишга таклиф қилинмоқда

Чоп этиш

Ўзбекистон фуқаролари Туркиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, иш тури: хона тозаловчи, ошхона ишчиси, ёрдамчи ишчи, майдон тозаловчи ва бошқалар. Қуйидаги имкониятлар тақдим этилмоқда:

  • иш ҳақи 17000 Туркия лираси (550 доллар, солиқлар тўлангандан кейин);
  • иш вақти: 6 кун 8 соатдан; 
  • консуллик йиғимидан ташқари барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Талаблар:

  • 18 ёшдан 45 ёшгача;
  • тажрибага эга бўлиш;
  • рус ёки инглиз тилида элементар даражада сўзлаша олиш;
  • судланмаганлик;
  • Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.

Рўйхатдан ўтиш.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив