Ўзбекистонлик сармоядорлар Туркистон туманларидан бирини узум марказига айлантириш учун қарийб 100 миллиард сўм сарфлашади

Улашиш:

Ўзбекистонлик компания Қозоғистон туманларидан бирида узум етиштириш билан шуғулланади. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласи яқинда Туркистон вилояти ҳокимлигида муҳокама қилинган. Ўзбекистонлик сармоядорлар келгуси беш йил ичида уруғ ишлаб чиқариш заводи, селекция лабораторияси қуриш ва узум экспортини йўлга қўйиш учун қарийб 100 миллиард сўм маблағ сарфлашни режалаштирмоқда.  

Қозоғистоннинг ElDala нашрига кўра, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бу йил бошланиши керак. Invest In Hayot компанияси Туркистон вилоятининг Сауран туманида узум етиштиришнинг тўлиқ циклини йўлга қўймоқчи. Ўзбекистонлик ишбилармонлар қўшни мамлакатда узумчиликни ривожлантиришга 95 миллиард сўм сармоя киритишни режа қилишган.

Лойиҳа доирасида 2029 йилгача замонавий уруғ ишлаб чиқариш заводи, юқори даромадли узум навларини селекция қилиш ва деҳқон хўжаликлари томонидан таъминланадиган кўчатлар етиштириш лабораторияси қурилиши режалаштирилган. Мева замонавий плантацияларда етиштирилади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик сармоядорлар маҳсулотларни хорижий бозорларга сотишни ташкил этишга ёрдам беради. Нашрнинг ёзишича, лойиҳани амалга ошириш Сауран туманини Қозоғистоннинг узум марказига айлантиради.

Invest In Hayot агрологистика билан шуғулланади ва янги сабзавот ва меваларни сақлаш ва экспорт қилишнинг илғор технологияларини жорий этиш бўйича етакчи ҳисобланади. Шунингдек, компания узум, мева ва сабзавотларни экспорт қилиш бўйича маслаҳат беради, қолаверса, нафақат Қозоғистон, балки Германия, Грузия, Миср, Ҳиндистон, Қирғизистон, Ливан, Россия, Тожикистон билан ҳам ҳамкорлик қилади.

Таъкидлаш лозикми, ўзбек узумлари чет эллик истеъмолчилар орасида жуда машҳур. Масалан, ўтган йили мамлакатимиз АҚШга узум экспортини сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлган. АҚШ компаниялари Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан етказиб берувчи билан 250 тонна "келинбармоқ” етказиб беришга келишиб олишган. Америкаликлар бир тонна маҳсулот ҳажмидаги синов партиясини икки кун ичида сотиб олишган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.