Ўзбекистон Афғонистон билан товар айирбошлаш ҳажмини олти бараварга оширган

Улашиш:

Ўтган йили Ўзбекистон Афғонистон билан товар айирбошлаш ҳажмини олти баробарга оширган.

Tolonews маълумотларига кўра, 2023 йилда мамлакатларимиз 266 миллион долларга савдо қилган. Бу ҳақда Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги вакили Охунзода Абдул Салом Жавад маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Афғонистон Ўзбекистонга 27 миллион долларлик қуритилган мевалар, мева шарбатлари, ўрик, зираворлар ва гиламларни жўнатган. Ўзбекистондан мамлакат 239 миллион долларлик маҳсулот олди. Улар асосан электр токи, ун, кимёвий ўғитлар, нефт ва газдир.

Шу билан бирга, Афғонистон вазирлиги вакилининг   таъкидлашича, 2022 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 44 миллион долларни ташкил этган.

Бироқ, бу маълумотлар Ўзбекистон статистика агентлиги томонидан тақдим этилган рақамлардан фарқ қилади. Биргина 2023 йилнинг 11 ойида Афғонистон билан ўзаро савдо ҳажми 784 миллион долларни ташкил этган. Ўзбекистон экспорти 774 миллион доллардан, импорт эса 9,5 миллион доллардан ошган. Афғонистон мамлакатимизнинг асосий ўнта савдо ҳамкорлари қаторига киради.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.