Швейцарияда 3D принтерда чоп этиладиган дунёдаги энг баланд минора қурилмоқда

Улашиш:

Швейцарияда 3D технологияси асосида Tor Alva минорасининг қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда New Atlas хабар бермоқда.

Баландлиги 30 метрлик ушбу иншоот 3D принтердан чоп этиладиган дунёдаги энг баланд минора бўлади.

Фото: dbt.arch.ethz.ch

Бино Tor Alva (Оқ минора) деб номланиб, лойиҳа устида Nova Fundaziun Origen маданий муассасаси билан ҳамкорликда ишланмоқда. Мажмуа қисмларга бўлиб чоп этилади, сўнгра тоғли ҳудудда жойлашган Мюленс қишлоғидаги қурилиш майдончасига олиб борилиб, йиғилади.

Фото: dbt.arch.ethz.ch

Барокко услубидан илҳомланиб қуриладиган бинонинг асоси минглаб 3D босма устунлардан иборат бўлади. Муҳандислар турли ноқулай об-ҳаводан ҳимоя қилиш мақсадида енгил, ечиладиган мембрана ўрнатишни ҳам кўзда тутишган.

Фото: dbt.arch.ethz.ch

Бинонинг энг юқори қаватида ихчам концерт ва театр томошалари учун зал жойлашади. Қурилиш ишлари июнь ойида тугаши режалаштирилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.