МИБ кредит қарзи эвазига автомашинани хатловга олди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Б.Қ.дан “Капиталбанк”АТБ фойдасига 94.316.000 сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлимига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати доирасида ижро иши қўзғатилиб, қарор нусхалари тарафларга юборилган. 

Бироқ, қарздорлар томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажармаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан қарздор мулклари хатланган.

Қарздорга тегишли Нексия 3 русумли автотранспорт воситаси ҳозирда жарима майдончасига жойлаштирилди.

А.Умиров давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.